Жаңалықлар

Бөлим бойынша мағлыўмат


Семинар тренинг

Семинар тренинг

Қорақалпоғистон Республикасы Вазирлар Кенгаши ўрта махсус таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида ўтказилган «Бизнес билан танишув»ўқув қўлланмасини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг таълим жараёнига ва амалиётга тадбиқ этиш мақсадида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси Ҳукуматлари ўртасида 2015 йил 30 июнь куни имзолонган икки томонлама битимга асосан амалга оширилиётган «Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш» фаза лойиҳасининг 2016 йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган режасида Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган «Know About Business»(Бизнес билан танушув) ўқув қўлланмасини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг таълим жараёнига тадбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2017 йил  5-октябрдаги «Бизнес билан танишув» ўқув қўлланмасини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг таълим жараёнига ва амалиётга тадбиқ этиш тўғрисида»ги №75/ҚҚ - 09 СП-қўшма буйруқ  ижросини таъминлаш мақсадида Бошқарманинг 2017 йил 11 октябрдаги 445-буйруғи ишлаб чиқарилди. Буйруқ асосида Нукус компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи «Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси» фани ўқитувчиси У.Еримбетова 2017-йил 26-27-октябрь кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган ўқув семинарига бориб қайтди.

Танловнинг 2-Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Қорақалпоғистон Республикасы Вазирлар Кенгаши ўрта махсус таълими бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2017-йил  2-ноябрдаги №05/1616 - 26 қўшма буйруғи асосида 2017-йил 9-10-ноябр кунлари Нукус компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида «Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва улардан тренерларни тайёрлаш бўйича амалий-услубий семинар-тренинг ўтказилди.

Унга Қорақалпоғистон Республикасидаги касб-ҳунар коллежларидан                     22 нафар ўқитувчилари қатнашиб ўз малакаларини оширишди. Бу семинар-тренингнинг мақсади: Касб-ҳунар коллежларида «Тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари»фани бўйича дарс берадиган ўқитувчиларни «Бизнес билан танишув» ўқув қўлланмасини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг таълим жараёнига ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича малакасини ошириш ҳамда улардан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларида фаолият олиб  борадиган тренер-ўқитувчилар таёрлашдан иборат бўлди.