Жаңалықлар

Бөлим бойынша мағлыўмат


Конфессиялар ва миллатларо тотувликни мустаҳкамлаш

Конфессиялар ва миллатларо тотувликни мустаҳкамлаш

         Таълим муассасаларида вояга етмаганларни соғлом, билимли ва баркамол этиб тарбиялашда 2017-2018 ўқув йили давомида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

         Ўқув йили давомида таълим муассасаларида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳар ҳафта гуруҳ раҳбарлари томонидан «Тарбиявий соатлар» да ўқувчиларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

           Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни барча таълим муассасаларида  «Профилактика куни» деб белгиланиб, «Профилактика куни»да Ички ишлар органлари, «Маҳалла» хайрия жамоатчилик фонди, Ёшлар иттифоқи ходимлари ва Имам-хатиблар ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар ўртасида «Наркотик моддалар-умр заволи», «Наркотик моддаларнинг зарари, аянчли ва оғир оқибатлари» мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда видеолавҳалар намойиш этилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

           Шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида жорий йил  20 октябрь куни барча таълим муассасалар директорлари ва маънавият-маърифат ишлари буйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг айрим туманларда ўсиб кетганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган ва мажлис қарори билан хато-камчиликларга йул қуйган таълим муассасалари рахбарларига интизомий жазо чоралари кўрилди.                    

           Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқувчи-ёшларнинг назоратсиз қолиши ва содир бўлаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, дарс жараёнига сабабсиз қатнашмай, ўқишга бормасдан бемақсад юрган, тунги вақтларда «Интернет-кафе»ларида вақт ўтказаётган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш ва давоматни яхшилаш ҳамда профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида туман (шахар) марказларида «Ўқувчи», «Давомат» каби профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 

. Мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчилар тўғрисида батафсил маълумотлар руйхати шакллантирилган. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик холатлари юзасидан ички ишлар органлари, вояга етмаганлар ишлар бўйича комиссиялар билан хамкорликда олиб борилган ишлар ҳақида маълумотлар мавжуд.

Республикадаги айирим таълим муассасаларида ёшлар ўртасида ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи, диний экстремистик оқимга мойил оила фарзандлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Вазирлар Кенгашининг 2017-йил 14-октябрьдаги 06-07/11-10/236-сон хатига асос Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти билан биргаликда имом-хатибларнинг таълим муассасаларида  «Илм-олишнинг авзаллиги»,  мавзусида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказиш жадвали ишлаб чиқилиб, Бошқарма тассаруфидаги таълим муассасаларга етказилиб берилди.

2017-йилнинг октябрь ойида таълим муассасаларида  «Илм олиш фазилати»  мавзусида жадвалига асос учрашувлар ўз вақтида ўтказилди. Шундан Нукус компьютер ва ахборот технологиялари, Нукус туризм ва сервис, Нукус тиббиёт, Нукус темир йул ва транспорт, Нукус автомобиль йўл хўжалиги темир ва хизмат кўрсатиш, Нукус қурилиш, Тахиятош энергетика, Хўжайли транспорт,Хўжайли агросанаат,  Кегейли агросаноат, Кегейли қурилиш ва ахборот технология, Халқабод саноат-транспорт, Элликқаъла тиббиёт коллежи, ТашДАУ Нукус филиали қошидаги Тўрткўл АЛ, касб-ҳунар коллежларида юқори савияда ўтказилиб аммовий воситалар орқали ёритилиб берилди.

 Тадбирларда Нукус шахри, Нукус тумани, Чимбой тумани, Кегайли тумани, Амударё тумани, Беруний тумани,  Тахтакўпир тумани, Мўйнақ тумани,  Қунғирот тумани, Қонликўл тумани, Шўманай тумани, Қораўзак тумани, Тахиотош тумани, Хўжайли тумани, Тўрткўл тумани, Элликқалъа тумани  «Имом эшон Мухаммед» Жомъе масжиди имам хатиблари иштирок этдилар  ва ўқувчи ёшларга Аллох Таола Қурани Карим оятларида Илмга қизиқтиргани, илм олишнинг аҳамияти, илмнинг инсон камолотига таъсири, фойдаси, Пайғамбаримиз ўз хадисларида илмли уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрлари эканлиги тўғрисида ва юртимизда икки диний олий ўқув маскани, тўққиз ўрта махсус ислом билим юрти фаолият юритишини ва бу ўкув масканларида Қурони Карим, Ақида, Ҳадис, Дин тарихи, Фикҳ илмлари билан бир қаторда дунёвий илмлардан ҳам дарслар берилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ота-боболаримизга ва устозларимизга  ҳурмат кўрсатиш фарзимиз эканлиги, улар қолдирган бой меросни чуқур ўрганиш ва амалда тўғри фойдаланишлиги, бўш вақтларида китобхоналарга боришлари, адабий китобларни кўп ўқишлигини  ва ўни оёқ остига тошламаслиги ҳақида, агар ўқиган китобларини  оёқ асти қилса олган билимлари инсонга қўнмаслиги, барча илмларни пухта ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ҳам ўргатиш вазифамиз эканлиги айтиб ўтилди,бунинг учун ўқишдан қолмаслиги кераклиги ва ҳар бир ўқитувчининг ўргатган билимларини  вақтида ўрганиб боришлари лозим эканлиги айтиб ўтилди. «Устоз отангдан улуғ» деганидек уларни ҳурмат қилишлари, улар тек бизни яқшиликка ўргатувчи инсонлар эканлигини ҳам алохида тушунтириб ўтди.

Шунингдек ўқувчи-ёшларга «Имом эшон Мухаммед» Жомъе масжиди имам хатиблари «Илм-олишнинг авзаллиги», «Устаз-шарафли зот»  мавзусида маънавий-маърифий учрашувларда ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.  Бу тадбирлар мазмунли бўлиб ўтди ва ўкувчи-ёшларда катта таъссуротлар қолдирди.